"Бекзод" фермер хўжалигига Қозоғистон давлатидан яна 53 бош чорва моллари олиб келинди.

"Бекзод" фермер хўжалигига Қозоғистон давлатидан яна 53 бош чорва моллари олиб келинди.

Чорвачилик тармоғини жадал ривожлантириш халқимизни арзон ва сифатли гўшт ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, айниқса қишлоқ жойларида истиқомат қилаётган фуқароларнинг бандлигини ошириш ва даромадларини кўпайтиришда муҳим ўрин тутади.

Халқимизнинг чорвачиликни ривожлантириш борасидаги тадбиркорлик ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ушбу тармоқда илмий ёндашувлар ва илғор замонавий технологияларни кенг жорий этиш, импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп чорва маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлашни янада рағбатлантириш, пировардида аҳоли фаровонлигини юксалтириш ва даромадларини кўпайтириш мақсадида:

Бобур ММТП ҳудудида жойлашган "Бекзод" чорвачилик фермер хўжалиги раиси Муродов Шухрат томонидан "Ҳар бир оила тадбиркор" дастури бўйича кредит маблағлари ажратилиб  2019 йил май ойида Қозогистон Республикасидан 53 бош сигир ва бузоқлар олиб келинди. Туман Ветеринария бўлими томонидан жорий йилнинг 28 май куни тўлиқ кленик текширувдан ўтказилди.

 

 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Maked by: SAKTRM