Оқдарё туман ҳокими ва жиноят суди судяси ва бошқа ташкилот раҳбарлари томонидан сайёр қабул ўтказилди

Image_tadbir: 

       2019 йил 19 февралъ куни Оқдарё тумани мактабгача таълим касб-ҳунар коллежи биносида Самарқанд вилоят судларининг вилоят аҳолисини ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш бўйича тарғибот ишларини олиб бориш ҳамда вилоят суди раисларининг туман ва шахарларда фуқароларнинг сайёр қабулларини ташкил этиш юзасидан ҳамкорлик Меморандуми ижроси юзасидан очиқ мулоқот ва сайёр қабул ўтказилди. Очиқ мулоқот ва сайёр қабулда Оқдарё туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Ф.Н.Абилов, 1-сектор мутахассислари, жиноят ишлари бўйича Оқдарё туман суди судяси И.А.Дониёров ва жиноят ишлари бўйича суди ходимлари, Оқдарё туман прокуратураси ходимлари ва туман ИИБ ходимлари, Фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш туман кенгаши ходимлари, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ходимлари иштирок этишди.

      Очиқ мулоқотда 1-2-сектор ҳудудидаги “Наврўз”, “Лойиш” “Янгиобод” ва “Мустақиллик” маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари ва аҳолиси, Оқдарё мактабгача таълим касб-ҳунар коллежи ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этишди.

1-сектор раҳбари, Туман ҳокими Ф.Н.Абилов сўзга чиқиб, сайёр қабулни очиб берди. Оқдарё туман судиниг раиси И.А.Дониёров сўзга чиқиб, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш юзасидан ва ҳозирги кунда мамлакатимизда олиб боилаётган  суд-ҳуқуқ ислоҳатлари юзасидан маърўза қилди. Шундан сўнг фуқаролар учун сайёр қабул ўтказилиб, фуқаролар томонидан берилган мурожаатлар  эшитилиб, уларга қонуний тушунтиришлар берди. Ушбу йиғилишда жами 137 нафар фуқаролар ишўтирок этишди.

 

2015-2019 © GOVERNMENT OF OKHDARYO DISTRICT. Maked by: SAKTRM