Янги ўқув йилида Оқдарёда очиладиган Президент мактабини таъмирлаш ишлари ўрганилди
Бугун Оқдарё туман ҳокими Шерзод Қудратов жорий йилда Президент мактабига айлантириш режалаштирилган 57-умумтаълим мактабида бўлиб, ишчи гуруҳ аъзолари билан биргаликда мактабни таъмирлаш ишларини кўздан кечирди. Ўрганиш давомида таъмирлаш ишларини жадаллаштириш ва сифатли бажариш бўйича масъулларга топшириқлар берилди.