Ноқонуний равишда чет давлатларига чиқиб кетган вояга етмаганларнинг яқин қариндошлари ва ота-оналари билан  суҳбат ўтказилди

 

Ноқонуний равишда чет давлатларига чиқиб кетган вояга етмаганларнинг яқин қариндошлари ва ота-оналари билан  суҳбат ўтказилди

Сўнги йилларда мамлакатимизда таълим-тарбия тизимининг сифати ва самарадорлигини ошириш, ўқувчиларда замонавий билим ва кўникмаларни шакллантириш, фарзандларимизнинг жаҳон андозалари даражасида замонавий билим ва касб-ҳунарларни эгаллаши, жисмонан ва маънан етук инсонлар бўлиб улғайиши, уларнинг қобилият ва истеъдодини, интеллектуал салоҳиятини юзага чиқариш, ёш авлод қалбида Ватанга садоқат ва фидойилик туйғуларини юксалтириш борасида улкан ишлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, болаларни таълимга тўлиқ жалб этиш орқали уларни юксак билим маърифат эгалари, жисмоний ва маънавий соғлом инсонлар этиб тарбиялаш бўйича изчил чора-тадбирларни амалга оширишни, шунингдек уларнинг узлуксиз умумий ўрта таълим олиш ҳуқуқини таъминлаш бўйича манзилли ишлар амалга оиширишни тақозо этмоқда.

Бу борада Оқдарё туман ҳокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий маърифий ишлар бўйича ўринбосари С.Луқмонов, Оқдарё туман ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича масъул котиби Г.Полвонова, Оқдарё тумани ИИБ бошлиғи ҲБМБ ўринбосари подполковник О.М.Синдаров, Оқдарё туман ИИБ ЭҚКТ катта тезкор вакили капитан Б.А.Ҳомидовлар томонидан вояга етмаганларнинг чет давлатларга ноқонуний чиқиб кетишини олдини олиш бўйича вояга етмаганларнинг ота-оналари, яқин қариндошлари ҳамда умумтаълим мактаб директорлари билан суҳбатлар ўтказилди. Суҳбат давомида вилоят ҳудудидан хорижга чиқиб кетган мактаб ўқувчиларининг тенг ярми хорижда бўлиш манзиллари тўғрисида таълим муассасалари ёки бошқа мутасадди ташкилотларни хабардор қилмаганлиги ҳақида маълумотлар берилди. Айниқса сўнги вақтларда диний таълим олиш мақсадида Миср, Туркия ва бошқа араб давлатларига чиқиб кетаётган болаларнинг сони ҳам сезиларли даражада ортиб бормоқда. Мазкур давлатларда асосан “ҳужра” шароитида таълим олган болаларнинг ғоявий қарашлари ва мафкураларини бузилишига сабаб бўлиши мумкинлиги тушунтирилди. Шунингдек, уларга мамлакатимизда умумий ўрта таълимнинг мажбурийлиги, бугунги кунда диний соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун моҳияти, Ислом динини ўрганиш йўлида мамлакатимизда яратилган шароитлардан кенг фойдаланиш мумкинлиги ҳақида тушунтиришлар бериб ўтилди.  Фарзандларини мажбурий таълимдан ажратган ҳолда, хорижга диний таълим олиши учун юборган ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчилар масъулияти масаласи ҳамда уларга нисбатан МЖтК нинг тегишли моддалари билан маъмурий таъсир чораларини қўллаш тартиби тушунтирилиб ўтилди.   

     

Гаҳар Полвонова,

Оқдарё туман ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича масъул котиб

 

 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Maked by: SAKTRM