Ҳоким тадбиркорга "шарт" қўйди

Ҳоким тадбиркорга "шарт" қўйди

Оқдарё туман 1-сектор ҳудудида жойлашган “Пичоқчи” маҳалласи Тўртайғир қишлоғида яшовчи ёш тадбиркор Баходир Эргашев ўз хонадонида “OK FABPIC” хусусий корхонасини ташкил этиб, автомобиль ўриндиқлари учун жилд (чехол) тайёрлаш фаолияти билан шуғулланмоқда. Мазкур корхонада 21 нафар хотин-қизлар тикувчилик қилиб, ҳар бири ойига 750 мингдан 1 миллион сўмгача иш ҳақи олишмоқда.
Бугун туман ҳокими Н.Сулаймонов корхонанинг иш фаолияти билан яқиндан танишди. Туман раҳбари тадбиркорнинг муаммоларини ўрганар экан, тадбиркорлик фаолиятини янада кенгайтириш учун кредит масалаларида кўмак бериш билан бир қаторда, ҳокимлик томонидан ёрдам тариқасида  10 та тикув машинаси бепул берилишини ва бунинг учун тадбиркор ҳам яна 10 та иш ўрни яратиб, маҳалладаги 10 нафар ишсиз ёшлар, хотин-қизларни иш билан таъминлаши шартини қўйди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Maked by: SAKTRM