Халқ депутатлари Оқдарё туман Кенгашининг йигирма иккинчи сессияси ўтказилди

Халқ депутатлари Оқдарё туман Кенгашининг йигирма иккинчи сессияси ўтказилди

 

Бугун бўлиб ўтган сессия йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрь куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси мазмун-моҳиятини тарғиб этиш ҳамда белгилаб берилган устувор вазифалардан келиб чиққан ҳолда, ҳудудий дастурларни тайёрлаш масаласи депутатлар томонидан муҳокама этилди.
Сессия ишида сўз олган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси Ф.Боқиев мамлакатимизда кейинги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотларга алоҳида тўҳталди. Тадбирда масала юзасида сўзга чиққан депутатлар ҳам мазкур Мурожаатнома мамлакат тараққиётининг янги босқичида муҳим пойдевор бўлиб хизмат қилишини таъкидлашди ҳамда жорий йилда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олиниб, тегишли мазмундаги қарорлар қабул қилинди.

 

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Maked by: SAKTRM