Даҳбедда туман ҳокимининг сайёр қабули ўтказилди

Даҳбедда туман ҳокимининг сайёр қабули ўтказилди

 

Мамлакатимизда карантин қоидалари юмшатилгач аҳоли билан тўғридан тўғри мулоқотни кенгайтириш, мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни жойида бевосита бартараф этиш юзасидан аниқ ва тезкор чоралар кўриш мақсадида бугун Оқдарё туман ҳокими Нажмиддин Сулаймонов томонидан 2-сектор ҳудудидаги “Даҳбед”, “Бозоржой”, “Навоий” ва “Пахтаобод” маҳаллалари аҳолиси учун сайёр қабул ташкил этилди.

Қабулда сектор раҳбарлари ва бошқа тегишли ташкилотлар мутасаддилари иштирок этдилар.

         Қабул давомида 25 нафар фуқароларнинг уй-жой таъмири, йўл, иш билан таъминланиш, тиббий-ижтимоий ёрдам ва бошқа ўзларини қийнаётган масалалар бўйича мурожаатлари кўрибчиқилди.

         Барча мурожаатлар тегишли тартибда рўйхатга олиниб, ечими осон бўлган мурожаатлар жойида ҳал этилди ва айрим мурожаатлар ҳуқуқий маслаҳат ва тушунчалар билан қониқтирилди. Муддат талаб этилувчи мурожаатлар эса ҳал этиш учун тегишли мутасаддиларга бириктирилиб, назоратга олинди.

 

     Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Maked by: SAKTRM